- Ва алайкум ассалом! Биз омманинг ақлига яраша қилиб жавоб берганмиз. Омма Ислом дини деса фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари динини тушунишади. Аслида Одам алайҳиссаломнинг дини ҳам у кишидан кейинги барчасини ҳам дини Ислом бўлган. Валлоҳу аълам!