Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узр Шайх ҳазратлари яна жинлар тўғрисида

00:00 / 30.07.2012 | eski savollar | 2721
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Минг хижолатда яна савол беришга ижозат сўрайман. Бу масалада очик ойдин фатволаригача сайтда, китобларингизда келтиргансиз. Маълумки, жин билан гаплашишни даъво килувчининг гувоҳлиги ўтмайди. Лекин, бир танишимга буни уқтириб бўлмаяпти. "Менгаплашишни даъво қилмайман, мен жинга "фалончини билгинчи, нима киляпти экан ёки нималар қилган экан" демайманку, фолбинларган ўхшаб. Мен Қуръон ўқийман. Унга кимсан, исминг нима, дейман. У айтади, беморни ичидан чиқ деб яна Қуръон ўқийман, бу гаплашиш эмас, даъват қилиш.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жинларни мусулмон бўлишига даъват қилганлар" дейди. Жуда кўпчилик жин текканлар тузалиб, унинг ҳаққига дуо килишмоқда. Эътиқодли, тақволи инсон бирданига шунақа ишлар қилса, ўйланиб қоламиз. У яқин инсоним эди, шу иши ортидан орага совуқчиликтушди. Муборак кунларда аразлашиб юриш яхши эмаслигини англаган ҳолда, Аллоҳдан сўраб, у билан яна муносабатим яхшиланса, дегандим. Ҳазрат, жин билан гаплашиш ва даъват ўртасида фарқ борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Унинг жин билан гаплашишини ўзининг гапи тасдиқлаб турибди-ку! Яна нима керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat