Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бегона аёл билан намоз ўқиш

12:14 / 06.07.2021 | Abbosxoja | 5031

Ассалому алайкум! Иш жойимизда ибодатгўй буродарларимиз бор Алҳамдулиллаҳ шу билан бирга қизлар ҳам йўқ эмас. Саволим шундан иборатки ҳар куни бир бола ва қиз ёлғиз хонада жамоат бўлиб намоз ўқишади шу шариатимизда тўғрими йўқми айтсангиз, дўстимга мен йўқ мен қаршиман дейман. У жамоат савоби катта дея у қиз билан ўқийди. Қай биримизни фикримиз маъқул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки номаҳрам ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Ҳадисда: 

ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان 

“Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг  учинчиси шайтон бўлади” деганлар. 
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat