Ассалому алайкум! 6049-саволда вафот этган инсонни орқасидан қилинадиган энг яхши амали қазо намозларини адо этиш деб жавиб берибсизлар. Мисол учун вафот этган инсонни қариндошлари, фарзандалари уларни(вафот этган инсонни қазо намозлари) адо этиши учун қандай тартибда қилганлари афзал?
2). Дейлик 3 фарзандлари ўқимоқчи, биринчиси фақат бомдод намозини қазоларини, иккинчиси фақат пешин намозини қазоларини, учинчиси эса аср намозини қазоларини ўқийдиларми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қолдирган намоз ва рўзаларини фидясини тўлашади. Албатта етим болалари бўлса уларни меросдан ҳиссасини ажратиб бўлганидан кейин тўлайди.
2). Ўқиб адо қилинмайди. Валлоҳу аълам!