Ассалому алайкум! Биз шиша буюм ишлаб чиқариш заводида ишлаймиз ишлаб чиқарилган буюмга (бутылка) ароқ, лимонад, инергетик ичимликлар қуюлади. Асосан кўп чиқариладигани спиртли ичимликларга тегишли. Биз ишлайдиган заводда фақат бутилкаси ишлаб чикарилади ва чиқиб кетади ва бошқа заводларда қуйилади. Завод 500дан зиёд инсонни иш билан таминлайди. Хозирда кўп ишчилар орасида музокараларга сабаб бўлмоқда. Бизни иш халолми?
– Ва алайкум ассалом! Фақат маст қилувчи ичимликдан бошқа нарсага ишлатилмайдиганини ясаб бериш жоиз эмас. Бу қотиллигини билиб туриб унга одам ўлдириши учун пичоқ ясаб бериш билан тенг. Маст қилувчилар ҳақида ҳадисда қуйидагича келади:
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!