Ассалому алайкум! Мен хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаман. Мижозларимизни элчихонага ҳужжат топшириш учун навбатга ёзиш, ҳужжатларини тўлдириб тайёрлаш хизматларини қиламан. Яқинда бирқанча мижозар билан уларни элчихонага ҳужжат топшириш учун навбатка ёзиб бериш бўйича келишдим. Элчихонада навбат бази кунлари очилиб қолади ва тезда одамлар томонидан банд қилинади. Айни кеча кундузда июл ойига навбат олиняпти. Агар июл ойига очеред олсам 180, мабодо шу ойига жой қолмаса, август ойига навбатка ёзсам 120 дан берасиз деб келишдим. Шундай келишувим рибога кирадими? Аслида қандай келишган маъқул?
– Ва алайкум ассалом! Сиз аниқ биттаси устида келишув қилинг. Валлоҳу аълам!