Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен 6 ой бўлди юрак инфаркини бошимдан ўтказдим.Аммо менда бу кассаликни асорати йўқолмай тез-тезда тез ёрдамга муҳтож бўлиб турибман. Уйдан юрак хурижи безовта қилганда уйдагилар тез ёрдам чақириб,шошилинч ҳеч нарсага қарамасдан мени тез ёрдам билан олиб келганда, мени тўғри жонлантириш (реонимацыя)га ётишимга ва докторларни талаби билан қимирламай ётишга тўғри келди, айрим ноқулайлик ва имконсизликдан либосимга бавл тегиб нопок ҳолатда бўлиб қолди. Шундай ҳолатда бир неча намоз вақт ўтиб кетди, токи уйдагилар пок либосларни олиб келиб алмаштиргунимча. Биринчи борганимда таяммум қилишга бирор нарса тополмай хуноб бўлдим. Лекин шундай соатларда ўлим келиб қолиши мумкин ҳолатларни гувоҳи бўлиб турган ҳолатда, вақти кириб қазо бўлаётган намозни нопок либос ва таяммумсиз ўқиш мумкинми? Ёки либосни поклаш ва ҳеч бўлмаса таяаммум қилиш шартми? Шунда ўқилиш вақти кирган намоз қазо қилинадими? Иккинчи маротаба уйда ҳушимдан кетиб қолганимда ҳам тез ёрдамга бориб, 1-1,5 сутка жонлантириш бўлимида ётиб 2-3 намозим таяммумга ҳам имконсизлигим туфайли қазо қилишга тўғри келди. Ҳар одам ҳушидан кетгач албатта ғусл қилиб сўнгра намоз ўқиш керакми? Кеча бир илмли киши шундай деб айтди. Агар ҳушидан кетгач ғусл шарт бўлса, мени шу кунгача ўқиб келган намозларим нима бўлди? Қазосини ўқиладими? Бу масалани менга ечишда ёрдам беринг устоз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат устоз.