Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатингизга муҳтожман

19:23 / 10.11.2014 | Abduqodir Hamroqulov | 2491
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Онам вафот этишларидан 4 ой олдин касал бўлиб қолдилар. Текширувлар натижасида рак касали экани аниқланди. Касал анча ривожланганлиги учун тиббиёт бу касални даволай олмаслигини тушунтиришди. Шундан сўнг, табибларга кўрсата бошладик ва бир кучли мутахассис табибни топдик. У табиб анча ёрдам кўрсатиб, бир ярим ой давомида онамни анча яхши ҳолатга келишига сабабчи бўлди. Онамнинг сўнгги ҳафталарида яна тана ҳароратлари 41 дан тушмай қўйди ва табиб билан маслаҳатлашиб, тез ёрдам орқали жонлантириш бўлимига ётқиздик (тунги соат 12: 30 ларда). Бомдод намозини ўқиш учун таҳорат олгани пастки қаватга тушганимда, онам шок ҳолатига тушган эканлар. Бир соатдан сўнг вафот этдилар. Бу ҳолатларда мен онамга яхши қарай олмадим, шифохонага олиб бориб хато қилдим, уй шароитида бўлганида оила аъзоларини олдида розичилик сўрар эдилар деб ўзимни ич этимни еб қийналиб кетдим. Илтимос устоз бу ҳолатда менга ёрдам беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай гаплар ўрнига Қуръони Карим тиловат қилинг, онангиз ҳақига дуолар қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat