Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг жанозага боришлари

13:25 / 02.04.2015 | AbduMumin Radjapov | 3661

Ассаламу алайкум! Танишларининг уйларида мусийбат бўлиб қолса, шариатга мувофиқ ҳолда аёлларнинг таъзия билдиришлари қай суратда бўлади? Устознинг руҳлари шод бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Мусибатизадаларга таъзия билдириш мустаҳаб амаллардандир. Аёлларда ҳам эркаклардаги каби бўлади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким мусибатдаги одамга таъзия изҳор қилса, унга ўша мусибатзадага берилган ажрча ажр берилади”, дедилар”. Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган. Мусибатзадаларнинг катталарию кичикларига, эркагу аёлларига таъзия билдирилиши жоиз, лекин аёлларига маҳрамларигина таъзия билдиришлари фитнадан ҳолироқдир. (Алмавсуатул-Фиқҳиятул-Кувайтийя, Қувайт, Дорус Салосил. –Ж. 12, –Б. 288.)

Топ рейтинг www.uz Openstat