Ассалому алайкум! Бир танишим арендага машина олиб беришимни сўраяпти. Оладиган машинаси тайин экан тахминан бозор нархи билан танишман. Мен ўзимни вақтим бўлмаганлиги сабабли шу танишимни вакил қилсамда пул берсам у шу машинани харид қилиб мени олдимга олиб келса ва машина устида савдони тугатсак шу қанчалар тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Вакил қиласиз ва арзимаган бўлса ҳам хизмат ҳақи тайинлайсиз. Танишингиз вакилингиз ўлароқ машинани олиб келса хизмат ҳақини берсангиз вакиллик шартномаси тугайди. Кейин машина сизга мулк бўлиб хоҳлаган кишингиз билан савдо қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!