Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насияга сотиб, қайта сотиб олганман

10:02 / 26.08.2023 | Abduvohid Rasulov | 724

Ассалому алайкум! Мен бир инсонга насияга телефон сотганман. Телефонни ўзи гаровга қўйилган. Муддати, суммаси аниқ ёзилган. Орадан 2 хафталар вақт ўтиб у инсонни телефонни арзонроқга сотаётганини билиб қолдим. Унга телефонни ўзим сотиб олишимни у эса қолган қарзини келишилган муддатда тўлаб боришини айтдим. У рози бўлди ва мен унга пул бериб телефонни олдим ва бошқа инсонга сотиб юбордим. Кегин билсам бу ишим нотўғри экан. Лекин рози бўлган инсон ҳам учига чиққан фирибгар экан. Келишилган муддат тугаб бўлган. Пулимни хали олганим йоқ. Мен бу вазиятда нима қилай? Унга устама қўйиб сотганман. Ўша фойдамни айириб ўзим тиккан пулимни чиқариб олсам бўладими? Ёки 2 хафта тутган пулини ҳам ўзимни пулим билан қўшиб олсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар олдиндан шартлашмасдан сотиб олган бўлсангиз, савдойингиз дуруст. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat