Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ойлик маош масаласида

14:47 / 16.12.2023 | Javlonbek | 708

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда ўқув марказда дарс бераман яни репетиторман. Шукурки, ўқувчиларим сони кўпайиб бормоқда, шу сабабли ҳам ёнимга шогирдларимдан биронтасини ёрдамчи ўқитувчи сифатида олмоқчиман. Лекин унга қандай ойлик беришга ҳайронман. Қандай қилсам уни ҳаққига ҳиёнат қилмаган ҳолда адолатли тарзда тушган маблағни тақсимлайман. Яни маʼлум аниқ миқдор белгилаб айнан шу суммани ҳар ой бериб борайинми ёки фоиз ҳисобида берайинми (масалан у ўтаётган ўқувчилардан тушган суммани 100% дан 60%и унга 40% менга) Агар шунде қилинса яна бир савол туғиляпти: Мен ҳечнима қилмасдан туриб ҳам уни меҳнати сабаб пул ейишим ўринлими (Тўғри, келаётган ўқувчилар Мени ўтган йиллардаги меҳнатларим сабаб келишади) Лекин барибир бошим қотган. Шу масалада Сиз азиз илм аҳилларидан муфассал изоҳ кутиб қоламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нима қилмасдан туриб ундан пул талаб қилишингиз мумкин эмас. Ўқув марказ ёки синфхона ўзингизники бўлса ўшани ижарага бериш эвазига пул олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat