Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрдан руҳсат сўраш

21:30 / 13.07.2021 | Maftuna | 2015

Ассалому алайкум! Оилада аёл киши эридан ўзининг шахсий бўлган баъзи харажатлари учун маълум бир миқдордаги пулни олиши мумкинми яъни ҳар ойда? Ҳар сафар руҳсат сўраш керакми аёл киши пул ишлатмоқчи бўлса? Агар у пулни ишлатишга зарурат бўлмай қолса ҳам олиб йиғиб қўйса кейин заруратга қараб ишлатса бўладими? Уйда ҳар хил вазият бўлиб қолиши мумкинку?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ هِنْدًا بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي إِلَّا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ҳинд бинту Утба:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди.
«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.
Икки шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Бу ривоятдан ҳам бола-чақанинг нафақаси уларга етарли миқдорда бўлиши кераклиги келиб чиқмоқда. Агар эр бахиллик қилиб, оз берса, хотин ундан беркитиб олса ҳам бўлиши баён қилинмоқда. Бунда фақат ўз ҳаққинигина олиши керак.
Аслида эр вақтида нафақани етказиб турган бўлса ёки тежамкорроқ бўлса аёл шунга ўрганиб доим эрнинг рухсати билан иш тутгани мақсадга мувофиқ бўлади ва оилада иноқлик бардавом бўлишига сабаб бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat