Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох гувохномамиз кесилди талоқ нима бўлади

16:15 / 17.02.2021 | Saliha | 1695

Ассалому алайкум! Мен хӯжайиним билан 4 ой олдин ажрашиб кетдик, бир қизимиз бор, иккинчисига хомиладор эдим, қайнонам болани олдириб ташла менга бола керакмас деб дӯқ пӯписалар қилди, лекин ярашиб яшаб кетаман деб Аллохдан умид қилиб у гуноҳ ишни қилмадим, шу орада бу ташвишлардан сиқилганимдан, хомилам ӯсмай қолибди нобуд бӯлди. Бир ой олдин никох гувохномамиз кесилди, лекин хали жавобимни бергани йӯқ, лекин хӯжайинимдан хат хабархам йӯқ, шу 4 ой ичида на кӯрмадим на гаплашмадим. Бундай холатда талоқ "жавоб" масаласи қандай бӯлади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳни кесиш вақтида эрингизни оғзидан чиққан сўзларга қаралади. Мабодо бўлди тугади яшамайман деган сўзлар чиққан бўлса талоқни олишга ҳожат йўқ. Ўша талоқ бўлади. мабодо у гаплар бўлмаган бўлса бошқа турмуш қуришингиз учун талоғингизни олишинги иддангизни ўтиришингиз кейин турмушга чиқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat