Ассалому алайкум! Қизимнинг никохидан хавотирдаман. ЗАГСдан ўтган куни никохгаям боришган, ёшлик қилиб катталарни келишизни кутмасдан никох ўқитишган. Гувохлар қизим, куёвим, куёвнинг 14 ёшли синглиси, келиннинг 12 ёшли укаси(ўғлим балоғат ёшига етмаган). Бу никох боғланганми?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳни адо бўлишини учун гувоҳлар етарли бўлмаган экан. Қайтадан никоҳ ўқитиб олишсин. Валлоҳу аълам!