Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Менинг қайнотам оиламни қастдан бузиб, очиқ-ойдин гуноҳини бўйнига олди. У киши ўзини жуда катта олади, Ҳазратимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни инкор қилади. Мен ўғлим учун курашдим, лекин бўлмади. Боламниям кўрсатмай, “мени ўғлим” деб юрибди. Мендан ўтгани 3 йил чидадим, хотинимга тарбия бермаган отаси келиб, олиб кетаверди. Мендан рухсат сўрамасдан кафеларга оборади, сочини кестиргани оборади ва менга итоат килмайди. Саволим қайнотамнинг қилган ишини ҳукми қандай? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
Ва алайкум ассалом! Биз, сиз айтган воқеани ичида ҳам, ташида ҳам бўлмаганмиз. Шундай экан қандай бирор нарса дейишимиз мумкин? Шариатимизда, икки ва ундан кўп одам орасидаги масалани, бир кишининг гапига қараб ҳукм айтилмайди. Яъни икки тарафни ҳам эшитиш керак бўлади. Шунинг учун яқинингиздаги бирор илмли имомга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!