Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилиш керак?

00:00 / 26.04.2009 | eski savollar | 7007
Ассалому-алайкум муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари,Уйланганма, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилагн эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб уҳлаб қолдим. Кейин уйқуда яқинлик қилишга ҳаракат қилибман. Жинсий алоқа қилишни якунига етказишдан аввал уйқум сал ёзилиб, ҳотинимнинг ҳазйда эканлиги, бу ишни қилмаслик кераклигини ўйлаганим эсимда,лекин ўзимни тўҳтата олмадим.Катта гноҳ иш қилганлигимни билиб қийналяпман. Билишимча, ҳайз кўришни бошлаганига 10 кун бўлмаган.Қилган ишимдан жуда пушаймондаман.Бу ҳолда никоҳ бузилади деб ҳам эшитгандай бўляпман, шу тўгрими?Бу ишни ҳукми нима бўлади?Энди каффорати учун нима қилишим керак?Жавоб учун олдиндан раҳмат.Ассалому-алайкум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҲАЙЗ ПАЙТИДА ҚИЛИНГАН ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИКНИНГ КАФФОРАТИИбн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайзли ҳолдаги хотинига жинсий яқинлик қилган шахс ҳақида: «Бир динор ёки ярим динор садақа қилади», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Ислом шариатида ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш ман этилгани маълум. Бу ҳақда Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам амр келган. Бу ишни қилган одам гуноҳкор бўлиши аниқ. Шу билан бирга бундай ишни қилишга журъат этган одамни жазолаш, хушини жойига келтириб қўйиш учун молиявий жазо ҳам белгиланган. Ундай одам мазкур ишни қачон қилганига қараб, бир ёки ярим динор пул садақа қилиши лозим бўлади. Қачон бир динор, қачон ярим динор садақа қилишининг баёни кейинги ҳадисда келади. Ўша вақтда бир динор 4, 25 грамм соф тиллодан бўлган, ҳозирги пайтда шу оғирликдаги тиллонинг қийматини садақа қилиш керак бўлади. Ана шундагина ҳайз пайтида қилган жинсий яқинлик гуноҳи ювилади.Бу жазо гуноҳнинг ювилишига сабаб бўлиши би¬лан бирга келажакда мазкур ҳаром ишни такрорламас- ликка эслатма ҳам бўлади.Абу Довуд келтирган ривоятда: «Агар ун(аёл)га қон келишининг аввалида яқинлик қилган бўлса, бир динор, агар қон тўхташи пайтида яқинлик қилган бўлса, ярим динор» дейилган. Чунки ҳайз янги бошланган пайтдаги жинсий яқинликнинг зарари катта. Ҳайзнинг охиридаги эса катта эмас. Имом Аҳмад ва бошқа баъзи уламолар ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, садақа қилиш вожиб, деганлар. Кўпчилик уламолар эса бу ҳадис изтиробли, шунинг учун аслга эътибор қилиб, бу ишни қилган одам тавба қилиб, истиғфор айтса кифоя, деганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан яқинлик қилса, ёхуд фолбинга борса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди», дедилар». Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадисда уч нарса куфр иш ҳисобланмоқда: 1. Ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш.2. Аёл кишига орқасидан яқинлик қилиш.3. Фолбинга бориб, унинг гапини тасдиқлаш.Бу ердаги куфр Ислом миллатидан чиқарадиган куфр эмас. Балки, мусулмон одам қилиши мумкин бўлмаган, кофир одам қиладиган ишни қилиш. Ушбу масалалар бўйича шариат амрига куфр келтириш, деганидир. Бу ҳам ушбу ишларнинг гуноҳи қанчалар оғир эканини яна бир бор кўрсатади. Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмон эркак-аёллар бу ишда ўта ҳушёр бўлишлари, ҳайз пайтида жинсий яқинлик қилишдан ўзларини тийишлари лозим. Эркаклар ҳеч қачон бу ишга хотинларини мажбур қилмасинлар. Шариат бўйича ҳайз кўрган аёлларга ўзига аро бериб, пардоз-андоз қилмаслик, чиройли кийимларини кийиб эрига кўринмаслик, эри ҳузурида шаҳватни қўзғатадиган гап-сўз ёки қилиқлар қилмаслик тавсия қилинади.Ҳайз пайтида содир бўлган жинсий яқинлик учун каффорот бериш вожиб, деган уламолар, хотин киши ўша ишга сабаб бўлса, монеълик қилмаса, гуноҳкор бўлади ва каффорот тўлайди, деганлар.Ислом ҳайвоний нафси ва шаҳвати учун ўз соғлигига зарарли иш қилган одамни айбдор ҳисоблайди. Чунки Ислом бўйича киши нафсининг ҳам унда ҳаққи бор. Шунингдек, унинг соғлигида оила аъзоларининг ва жамиятнинг ҳам ҳаққи бор. Ана ўша асосга биноан, ҳайз пайтида жинсий яқинликка шароит яратган аёл ҳам айбдор ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat