Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим чет элда ўқийдилар. Коллективлар барчаси ғайридин. Илмий конференсиялар сабаб бошқа давлатларда 1-2 хафта қоладилар. Улар овқатланиш пайтида албатта спиртли ичимликлар ичишади. Баъзан суҳбат уюштириб туришади, суҳбат мобайнида ҳам албатта пиво ичишади. Шундай вазиятларда турмуш ўртоғим уларнинг гуноҳига шерик бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам Аллоҳнинг лаънати ёғиладиган жойларга бормаслиги керак. Валлоҳу аълам!