Мен хозир чет элдаман. Мени Ўзбекистондаги уйимда сизнинг китоб ва дискларингиз бор эди. Мен уларни сандиққа жойлаштириб яшириб келгандим. Ҳозир онам: “Мен уларни сандиқдан оламан, юқотаман” деяпти.( Онам Исломдан анча узокда Аллох инсоф, эътиқод берсин, дуо қилинг). Ҳозир Ўзбекистонда нотинчлик экан. Шу учун уйдан юқотаман, деяпти. Менга телефон килганларида “Тегманг, хаммаси конуний, қўйинг турсин” десам, йўқ дедилар. Онам диск ва китобларни ёқиб ташласалар, китоб ва дискларни асраб кололмаганим учун мен гуноҳкор бўлмайманми? Ёки уларни Фитнадан қутилиш учун қилаётган ишлари тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бизнинг диск ва китобларимиз барчаси давлатнинг рухсати билан чиққан. Уларга давлат бирор нарса демаган.