Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўрамасдан ейилган таом билан диндан чиқадими?

00:17 / 19.07.2021 | Dilshod | 1419

Ассалому алайкум! Яқинда шундай ҳодиса бўлди. Мен дўстларим билан квартира турамиз. Бир дўстим уйдан ейиш учун нон ва мираббо олиб келган эдим. Одатда у дўстим билан у ёки мен олиб келган нарсаларни бирга еяверамиз. Кечқурун ўша уйидан олиб келган нарсаларидан ейишимни сўраган эдим ҳа еяверинг деди ва бирга овқатландик. Кейин эрталаб бомдод намоздан кейин мен эрталаб туриб яна ўша дўстимни нарсаларидан едим. Ўзи ёнимдан ухлаб ётган эдим. Овқатланиб бўлганимдан кейин ўйлаб қолдим "Мен еган нарсаларни дўстимдан сўрамасдан еганимни ва ейишдан олдин Бисмиллаҳ ни айтиб еб бўлганимдан кейин Аллоҳга ҳамд айтиб омин қилганимни эслаб қолдим" Овқат еяётганимда сўраш бир эсимга тушган эди аммо биз овқат масаллиқларимизни бирга фойдаланганимиз учун унчалик этибор бермадим жуда афсусдаман. Мен ўйлантириб қўйган нарса мен сўрамасдан омонатга ҳиёнат қилиб ҳаром иш қилдим унда ташқари Бисмиллаҳ ни айтиб еб бўлиб Аллоҳга ҳамд айтганман. Бу ишим билан диндан чиқиб қолдим деб ўйлаб қолдим уша заҳоти тавба қилдим. Шундай мени ҳолатимда инсон диндан чиқиб қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ асрасин, бу ишингиз диндан чиқишга сабаб бўлмайди. Одатда сиз дўстингиз билан олиб келган нарсаларингизни бирга ейдиган бўлсангиз, умумий бир-бирингизга ўша нарсаларни ейишда изн бериб қўйган бўлсангиз, зарари йўқ. Ундай бўлмаса, дўстингиздан розилик сўраб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat