Ассалому алайкум! Исмим Саддам, маъносини билмайман арабча исм дeйишади. Шу хақида маълумот бeрсангизлар, олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Араб тилида “С” ҳарфини ифодаловчи учта ҳарф бор. Саддам деган “син” билан бўлса тўсувчи, ўзгартирувчи, бирор нарсага ўта хирс қўювчи маъносини билдиради. “Сод” билан бўлиб Соддам бўлса, қийин вазиятга тушиб қолувчи ва кўнгилсиз воқеъаларга аралашувчи маъносини билдиради. Қаттиққўл маъноси устун. Валлоҳу аълам!