Ассалому алайкум! Мен бир ресторанда офицант бўлиб ишлайман. У ресторан ичкарисида спиртли ичимликлар сотилади. Хўррандалар спиртли ичимлик буюртма қилишса иложи борича олиб келиб бермасликка ҳаракат қиламан ва ўзи олиб келишини айтаман. У спиртли ичимликлар ҳисоб китоби, уларнинг кассаси умуман алоҳида фақат ресторан ичида жойлашган. Бизга ойлик бериладиган пулга аралашмайди. Шу ҳолатда бизнинг касбимиз ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз олиб келмасангиз ва аралашмасангиз ойлигингиз жоиз. Қолаверса сиз ишлайдиган жойники ҳам эмас экан. Лекин жуда эҳтиёт бўлишингиз керак. Ҳатто ўзингиз олиб келмасангиз ҳам, бошқа кишига олиб келиб бер дейишингиз ҳам ўша ҳаром ишнинг гуноҳига шерик бўлиб қолишингизга сабаб бўлиб қолиши мумкин. Ҳаромда ва ҳаром ишдан умуман йироқ бўлинг, яқинлашманг. Валлоҳу аълам!