Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рассрочка хақида батафсил

22:27 / 18.07.2021 | Олимжон Мурадов | 2770

Ассалому алайкум! Бизларни қийнаётган масала бу рассрочка масаласи. Дўкондан нархи 5 миллионлик техника олмоқчи эдик. Аммо бирданига бунча пулни тўлолмаганлигимиз сабаб уни бизга 1 йил муддатга рассрочка(бўлиб тўлаш)га олсак хам бўлар экан. Аммо нархи 5 миллион эмас 7 миллион 8 юзминг бўлар экан. Буни бир биродаримиз банкдаги кредит билан бир хил нарса демоқда. Яъни банк сенга 10 миллион бериб бир йилда 12 миллион қилиб берасан дегани билан бир хил деяпти. Лекин мен буни насия (тақсит)савдо дедим. Мен адашмадимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биродарингиз масалани яхши билмас экан. Банк билан қилинадиган муомалада пул қарз олди-бердиси бўлиб, қайтариб олишда банк устама билан олади. Сиз айтган тақсит савдосида эса пул қарз берилмаяпти, мол савдо қилиниб шу молнинг қолган пулига қарз бўлаяпти. Сиз тўғри айтгансиз, тақсит савдоси жоиз амал. Фақат тақситда ойлик тўловини кечиктирса, пеня туғмасли керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat