Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келинга рухсат бериш

18:47 / 18.07.2021 | Mirzohid | 679

Ассалому алайкум! Аввало вазиятни тушунтирсам. Ота она хақларини яхши тушунаман аммо оилада баъзи холатлар бўлади яни... бизни уйда келинлар ота-онасидан телефон орқали хол-ахвол сўраш учун хам қайнонадан рухсат сўралади эрининг рухсати ахамиятсиз. Ва яна аёли хомиладор пайтида бир нарсани ейишни хохласа эрига айтса қайнонани бундан ғазаби қўзийди ва бу уйда мен қаёнанаманми мендан сўралади хамма нарса дейди. Баъзида егиси келган нарсаларни қайнонага айтиш хижолатли агар эри олиб келса жанжал бўлади "эр хотин тилинг битта қилиб иш бажаришябсан" деб урушади. Вахоланки эр хотини егиси келган нарсаларни хамма учун олиб дастурхонга олиб келиб оила даврасига қўяди шунда хам жанжал. Шунинг учун баъзида ота эшимга 1 ойда бир бориб онамга айтаман егим келган нарсани. Энди савол: Аёлга жавобгар шахс сифатида эр киши деб биламан шундан келиб чиқиб келин оиладаги икир чикирларгача қайнонасидан рухсат сўраш керакми? Эрини рухсати етарли бўлган холатларда хам ота уйига бориш,уларга телефон қилиш, келинга бирор нарса эри олиб бериши булар хотин кишини эри томонидан нафақаси эмасми? Шуларга хам қайнона розилиги керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда ҳамманинг ҳаққи ва вазифа, мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Шариатга мувофиқ сиз эрингизга итоат қилиб, розилигини олишингиз керак. Эрингиз эса фарзанд сифатида ота-онасига итоат қилиб, розилигини олиши керак. Сиз ҳар бир ишда қайнонангизга итоат қилишингиз шарт эмас. Аммо шариатдаги сизнинг ҳақларингиз поймол қилинмаган ҳолда, қайнонангизни айтганларини эрингизни розилиги учун қилсангиз, бу мурувват бўлади. Бунинг мукофотини оласиз. Келажакда сизга ҳам келинларингиз шундай мурувват қилади. Лекин сизнинг ҳақларингиз бузилиб, зулм қилинса бўлмайди. Ўзингиз ва эрингизнинг ҳақлари ва вазифаларини яхши ўрганиб олишингиз учун шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳаллоҳнинг “Бахтиёр оила” китобларини олиб ўқинг ва унга амал қилишга ҳаракат қилинг. Сабрли бўлишга уринингю Зеро Аллоҳ таоло сабрлиларни яхши кўради.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat