Ассалому алайкум! Мен икки йилдан бери хомиладорликдан сақловчи таблеткалардан фойдаланаман бошқа йўлларини синадик аммо бири зарарли бири мумкин эмас дея докторлар томонидан тақиқланди саволим шундаки ўша таблеткаларга динимизда нима дейилган қилаётган ишим тўғрими ё харом?
– Ва алайкум ассалом! Таблетканинг таркибидаги моддалар ва унинг инсон соғлигига таъсиридан келиб чиқиб ҳукм олинади. Зарар бўлса ва ҳаром қилинган моддалардан тайёрланган бўлса жоиз эмас, зарар ва таркибида ҳаром бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!