Ассалому алайкум! Синглим турмушдан ажраган бир ўғли бор. Жияним 27 ёшга кирди ва уйланмоқчи, лекин синглим уни уйлантиришга рози бўлмаябти. Мен тоғасиман шу жиянимни синглимнинг кўнглига қарамасдан уйлантириб қўйсам бўладими? Синглимга қизларни кўрсатилса албатта бирор камчилигини топиб рад этиб келмоқда. Бир қизни аввалига ёқтириб кейин яна баҳона қидириб тўсқинлик қилмоқда - биз қорачалармиз қиз эса саидлардан экан деган маънода. Илтимос маслаҳат беринглар. Ҳозирда жияним қаттиқ сиқилиб ва уйлантириб қўйишимни илтимос қилябти, акс ҳолда Россияга кетмоқчи бўлябти. Синглимга кўрсатилган қизлардан учтаси жиянимга мақул келди, афсуски синглим ҳеч кимга қулоқ солмаябти.