Ассалому алайкум! Отам онам бор Аллоҳга шукр. Лекин охирги пайтла онам билан келиша олмаяпман. Ўзим хоҳламаган ва билмаган ҳолда ҳафа қилиб қўйяпман. Ҳамма жанжал шу пул муаммосига тақаляпти. Информатикадан ўқтувчилик қиламан. Яқинда синглимни унаштирдик Онам Рассияга бориб ишлаб кел тўйга деганларида рози бўлмадим. Сабаби уйланганимга 5 ой бўлди ва ўзим информатикадан ўқтувчиман иш жойим тайин ва бошқа ишларим ҳам бор. Лекин онамни ҳеч рози қилолмаяпман оддий нарсаларга ҳам тезда жаҳллари чиқиб мендан ҳафа бўлиб қоляптилар. Топкан пулимни уйга олиб келаман. Қандай йўл тутсам бўлади. Илтимос маслаҳатингизга жудаям мухтожман.
– Ва алайкум ассалом! Синглингизни тўйини ҳаражати сизни зиммангизга вожиб эмас. Оилангиз билан бўлинг, онангизга ҳам яхши муомала қилинг. Имкон даражасида уларга яхшилик қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!