Ассалому алайкум! 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб: 10 та раҳмат йўллайди, 10 даражага кўтаради, 10 та ҳасанот ёзади, 10 та хатосини ўчиради. Насоий, Табароний, Баззор. Шу ҳадис саҳиҳми? 2. Одам намозда рукудан турганда роббана лакал ҳамд дейиш ўрнига, роббана лакал ҳам деса намоз бузилмайдими? Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Насоий ривоят қилган. Шунингдек Ибн Ҳажар ҳам «Фатҳул Барий»да ривоят қилган ва саҳиҳлигига ишора қилганлар.
عَنْ سَعِيد بْنِ عُمَيْرٍ الأَنْصَارِيِّ عَنْ أَبِيهِ وَكَانَ بَدْرِيًّا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَلَّى عَلَيَّ مِنْ أُمَّتِي صَلَاةً مُخْلِصًا مِنْ قَلْبِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرَ صَلَوَاتٍ وَرَفَعَهُ بِهَا عَشْرَ دَرَجَاتٍ وَكَتَبَ لَهُ بِهَا عَشْرَ حَسَنَاتٍ وَمَحَا عَنْهُ عَشْرَ سَيِّئَاتٍ.رَوَاهُ النَّسَائِيُّ
Саъийд ибн Умайр Ансорийдан, у бадрий бўлган отасидан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Умматимдан ким менга ихлоси ила қалбидан бир салавот айтса, у туфайли Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, у туфайли уни ўн даража кўтаради, у туфайли унга ўнта ҳасанот ёзади ва у туфайли ундан ундан ўнта гуноҳини ўчиради”, дедилар”.
Насоий ривоят қилган. Шунингдек Ибн Ҳажар ҳам «Фатҳул Барий»да ривоят қилган ва саҳиҳлигига ишора қилган. Яна Мунзирий ҳам «Ат-Тарғийб ват Тарҳийб»да ривоят қилган ва саҳиҳ ёки ҳасан деган.
2). Бузулмайди. Валлоҳу аълам!