Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

08:50 / 31.08.2016 | Aziz To`xtabekov | 2954

Ассалому алайкум! Шайтонни жаннатдан Аллоҳ лаънатлаб қувган вақти шайтон “Мен одамзотни 4 томонидан хужум қиламан. Олди томонидан чиқиб бойликка, нафсбузарликка ўргатаман. Ўнг томонидан келиб зинога, номаҳрамга қарашга, чап томонидан келиб ҳаром еб ҳаром ичишга, орқа томонидан келиб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман” дебди. Шунда Аллоҳ “Ҳа боравер, шундай қилишга уруниб кўрчи” дебди. Фаришталар Аллоҳдан “нима сен шайтонга одамга бунчалик хужум қилишига рухсат бердинг. Одамлар сени кўрмай туруб сенга ибодат қилишади сен яна уларга 4 томонидан шайтон юбораяпсан” дебди. Шунда Аллоҳ шайтон 4 томонни айтдию 2 томонни унутиб қўйди. Бандалари пастга қараб номоз ўқиб менга ибодат қиладилар, мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман” деган экан….. Шундай ҳадис борми? Бўлса шарҳини хам кeлтириб ўтсангиз.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳадисни билмаймиз, лекин қуйидаги оят бор.

قَالَ فَبِمَا أَغْوَيْتَنِي لأَقْعُدَنَّ لَهُمْ صِرَاطَكَ الْمُسْتَقِيمَ۝

16. У деди: «Мени йўлдан оздирганинг сабабли, уларга тўғри йўлингда албатта тўғаноқ бўламан.
Баъзи тафсирчилар ушбу оятни: «Мени иғвога учирганинг каби, албатта, мен уларни тўғри йўлингдан тўсиб ўтираман», деди», деб ҳам таъвил қилганлар. Яъни шайтон одамни деб жаннатдан қувилди, иғвога учради. Шунинг учун у қасд қилиб, қиёматгача одам боласидан ўч олишга қасам ичди. Ушбу оятда эса ўша қасд қилган иғвосини Аллоҳнинг тўғри йўлида – сироти мустақимда туриб қилиши айтилмоқда. Яъни иблис сироти мустақимда ўтириб олиб, ким ўтса, иғво қилиб, уни йўлдан уришга ҳаракат қилади. Ушбу ҳолат ҳадиси шарифларнинг бирида жуда ҳам жонли тасвирлаб берилган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Сийрат ибн Абул Фолиҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, у киши дейдилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:
«Шайтон Одам боласининг йўлларига ўтириб олган. У одамнинг Ислом йўлига ўтириб олиб: «Ўз динингни, ота-боболарингнинг динини тарк этиб, мусулмон бўласанми?» – деди. Аммо одам унга исён этиб, мусулмон бўлди. У одамнинг ҳижрат йўлига ўтириб олиб: «Ўз ерингни, осмонингни тарк этиб, ҳижрат қиласанми? Муҳожир отнинг тақаси каби-ку», – деди. Аммо одам унга исён этиб, ҳижрат қилди. Сўнгра у одамнинг жиҳод йўлига ўтириб олиб: «Урушга кириб, ўласанми? Хотинингни бошқалар оладими, молу мулкинг бўлинадими?» – деди. Одам унга исён этди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам болаларидан ким шундай қилса, ўлганидан сўнг уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Агар ўлдирилса ҳам, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Агар ғарқ бўлса ҳам, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Ёки уловдан йиқилиб ўлса ҳам, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади», – дедилар».
Шунга кўра, инсоннинг Аллоҳга эмас, иблисга исён қилиши лозим бўлади. Аммо бу осон кечмайди. Чунки иблис инсонни иғво қилиш, йўлдан оздириш учун турли томонлардан ҳамла қилади. Бутун қудратини ишга солади. Келинг, Қуръони Каримда келган унинг ушбу эътирофининг давомига эътибор берайлик:

ثُمَّ لآتِيَنَّهُم مِّن بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ وَعَنْ أَيْمَانِهِمْ وَعَن شَمَآئِلِهِمْ وَلاَ تَجِدُ أَكْثَرَهُمْ شَاكِرِينَ۝

17. Сўнгра уларга олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан».
Иблис ушбу ваъдасини доимо бажариб келмоқда. Айниқса, сўнгги вақтларда унинг лашкарлари ҳаддан зиёд кўпайди. Инсон қаерга юз бурмасин, уларга дуч келади. Аллоҳ таоло инсонга ақл ва дин бериб, уни синашни ирода қилгани учун иблисни эмин-эркин қўйиб қўйди. Инсон ақлига бўйсуниб, Аллоҳга итоат этиб, шайтонга қарши исён қилса, ўзидаги ёвузликдан ғолиб келса, фариштадан ҳам устун бўлади. Аммо ақлини ишга солмай, Роҳманнинг ҳукмини бажармасдан, ғайримустақим йўлдан юрса, иблисдан ҳам баттар бўлади. Афсуски, лаънати Шайтон ушбу оятда:
«Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан», деганидек, аксарият одамлар ақлларини ишлатмайдилар, Аллоҳга шукр қилмай, куфр келтирадилар.(“Тафсири Ҳилол” китобидан “Аъроф” сураси).
Муфассирлар : “Тарафлар олтитадир. Тўрттасидан шайтон кела олади. Икки тарафдан эса шайтон келиши муҳолдир. Бири юқори тараф бўлса, бири Аллоҳга боғланиш тарафи” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat