Ассалому алайкум! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз ахилларида хам қулоқ тештирганлари бўлганми? Шунга оид хадислар борми? 2). Иншааллоҳ Аллоҳ менга қиз фарзанд берса ўз холича қолдирсам бўладими? Барибир рўмол ичида қоладику.
- Ва алайкум ассалом! Ҳадис деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари қилган иш, айтган сўзлари ва у зотнинг ҳузурларида бирор саҳоба бир ишни қилса унга сукут қилиб, эътироз билдирмай тақрир қилишларига айтилади. Саҳобалар замониасида аёллар қулоқ тешишлари оммавий урф бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга эътироз билдирмаганлар. Жуда кўп ҳадисларда аёллар ўз зиракларини садақа қилганликлари зикр қилинган. Барчага маълумки зирак қулоққа тақилади. Валлоҳу аълам!