Ассалому алайкум! Мен қўл зиносидан сўнг ғусл қилмасдан тахорат қилиб намозларимни адо этардим. Яқинда билдимки ундан сўнг ғусл қилиш вожиб экан. 3 йиллик ўқилган номозларим қазо бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўшандек ўқиганларингизни ҳаммасини қайтадан қазосини ўқиб беришингиз фарз. Бу касалликдан тезда тавба қилиб у одатни тарк этинг. Валлоҳу аълам!