Ассалому алайкум! Аёл ўзининг маблағидан эрининг рухсатисиз ҳадя қилишга ҳаққи борлигини билиб олдим. Аммо менда бир муаммоли савол туғилиб қолди. Эрим менга берган пуллардан кам камдан ишлатиб қолганини йиғиб қўяман(пул ортганлигини эримга айтмайман, кўп ҳолларда сўрамайдилар ҳам). Ва бир кун шу пуллардан онам учун ҳадя олдим эримга айтмай. Ўша куни эрим сўраб қолди бошқа нарса олмадингми деб. Мен йўқ дедим, аммо негадир ўша куни қатти сўради ва алдасанг сендан розимасман деди. Мен яшириб олганим учун йўқ деб жавоб бердим. У пулларни умумий мақсадлар учунмас ўзимга ишлатишим учун беради шунинг учун барибир ўзимники ҳеч нарса қилмас деб ўйлабман. Энди сиқилябман мен ўшанда яшириб ҳадя олганимни айтиб қўяйми розилиги учун ёки айтмасам ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бир марта бўлса ҳам "Бу берган пулларингиз ҳаммаси менгами, нима қилсам ўзим биламанми" деб очиқ-ойдин сўраб аниқлаб олинг. Валлоҳу аълам!