Ассалому алайкум! Дадам хар куни ичади, уйга келиб хаммамизни хар хил гаплар билан хақоратлайди, онамга хар хил бўлмағур гапларни ўйлаб топиб тухмат хам қилади. Баъзида онамни дўппослаб кетади, ўша пайтда онамни химоя қилиш учун нима кқилай? Қўл кўтарсам бўладими? Ахир жим қараб туролмайман онамни калтак ейишига. Қайси йўл билан онамни химоя қилай?
– Ва алайкум ассалом! Нима бўлганда ҳам фарзанд отасига қўл эмас, ҳатто овозини кўтаришига ҳам рухсат йўқ. Бу ишлар отасига оққ бўлишга сабаб бўлади, Аллоҳ асрасин. Шунинг учун бундай вазиятларда онангизни олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Отангизни олдида турсангиз муаммо кўпаяверади. У кишининг ҳаққига дуода бўлиб, ичкиликдан қутилтиришга уринишингиз керак. Бунинг учун мутахассис докторларга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!