Ассалому алайкум! Мен биржа тўғрисидаги савол-жавобларни ўқиб чиқдим. Турли хил экан. Баъзиларида шайх ҳазратларининг ўзлари биржа жоиз деганлар, баъзи жойларда фақат нефт олди сотдиси жоиз деганлар, баъзи ҳолларда зикр аҳлидан сўранг ҳайъати биржани умуман жоиз эмас дебсизлар ва бунга етарлича асос келтирилган. Умумий тушунчам билан шу саволни бермоқчиман: ҳеч қанақанги депозит, ҳеч қанақанги ношарий ишларга аралашмасдан фақат нефт ва олтин олди сотдиси билан шуғуллансам бўладими? Бунда фойда фақат арзонлигида олиб қимматлашганда сотганда қолади.
– Ва алайкум ассалом! Одатда биржада асли йўқ нарсалар сотилади. Масалан октябр ойида кейинги йил баҳорда заводдан чиқадиган цемент сотилади. У қўлдан-қўлга етиб бориб истеъмолчига етгунича баҳор ҳам келади. Шариатимизда асли йўқ нарсани савдоси ҳалол эмас. Қолаверса сиз дунё биржасидаги нефт магнатлари ёки олтин конлари бор одамлар билан савдо қиладиган даражасида бўлмасангиз ҳам керак. Валлоҳу аълам!