Ассалому алайкум! Ман бир аёл билан биргаликда ишлайман уни пиширган тортларини ман телеграм групада реклама қилиб сотаман тортти ўзини нархидан 15 минг кўп қўяман ва бу пул ўзимга қолади пул халолми манга? Бу қўйилган суммага торт қилувчи аёл рози уни тортини сотиб берганим учун олаётганлар хам хурсанд бўлишяпти. Ман хам у аёл хам туғилган кун бошқа байрамларга хизмат қиляппан. Шу ишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!