Ассалому алайкум! Мен география йўналишида ўқияпман. Бизда дарсда ернинг ички кучлари ва ернинг ташқи кучлари деган атамалар ишлатилади. Мисол учун вулқон отилишига ернинг ички кучлари сабабчи дейилади. Баъзида эса ички омиллар ёки ички жараёнлар деб ҳам ишлатилади. Тоғларнинг емирилишига ташқи кучлар сабаб қилиб кўрсатилади. Ташқи кучлар деганда шамол, оқар сувлар, музликлар, океан тўлқинлари, сув ҳавзаларидаги қалқиш жараёни, ўсимлик ва ҳайвонлар назарда тутилади. Ернинг ички кучлари деб гапириш ширк эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ширк эмас. Шу ишларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг амри билан бўлаётганини билса бўлди. Валлоҳу аълам!