Ассалому алайкум! Ўзини мусулмонман деб туриб, (баъзилари ҳатто иймон калимасини билмайди) лекин намоз ўқимайдиган, Аллоҳни зикр қилмайдиган инсон билан дўст тутинса бўладими? Кимлар билан дўст тутинган афзал?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Тавба” сураси 119-оятида марҳамат қилади :
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=31634.0;wap
ҚЎЛИДА БИРОР КИШИ МУСУЛМОН БЎЛГАН ОДАМНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيُّ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي سَهْلٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ - يَعْنِي ابْنَ سَعْدٍ - قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ خَيْبَرَ: «لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلًا يُفْتَحُ عَلَى يَدَيْهِ، يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، وَيُحِبُّهُ اللهُ وَرَسُولُهُ». فَبَاتَ النَّاسُ لَيْلَتَهُمْ أَيُّهُمْ يُعْطَى، فَغَدَوْا كُلُّهُمْ يَرْجُوهُ، فَقَالَ: «أَيْنَ عَلِيٌّ؟» فَقِيلَ: يَشْتَكِي عَيْنَيْهِ، فَبَصَقَ فِي عَيْنَيْهِ وَدَعَا لَهُ، فَبَرَأَ كَأَنْ لَمْ يَكُنْ بِهِ وَجَعٌ، فَأَعْطَاهُ، فَقَالَ: أُقَاتِلُهُمْ حَتَّى يَكُونُوا مِثْلَنَا؟ فَقَالَ: «انْفُذْ عَلَى رِسْلِكَ حَتَّى تَنْزِلَ بِسَاحَتِهِمْ، ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ». أطرافه: 2942، 3701، 4210 - تحفة: 4777
Саҳл розияллоҳу анҳу, яъни Ибн Саъд шундай хабар қилади:
«Хайбар куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эртага туғни қўлида фатҳга эришиладиган, Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам яхши кўрадиган кишига бераман», дедилар. Одамлар тунларини «У кимга бериларкин?» деб ўтказишди. Эртасига ҳар бирлари ўшани умид қилиб келишди. У зот: «Алий қани?» дедилар. «Унинг кўзи оғрияпти», дейишди. У зот унинг икки кўзига туфлаб қўйиб, ҳаққига дуо қилдилар. У ҳеч қандай оғриқ бўлмагандай тузалиб қолди. (Туғни) унга бердилар. У: «Биздек бўлмагунларича уларга қарши жанг қиламанми?» деди. У зот: «Ерларига тушгунингча ораларига оҳиста бор. Кейин уларни Исломга чақир ва зиммаларига нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлганидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!