Ассалому алайкум! Айни кунларда китоб дўконлари томонидан телеграмда танловлар ўтказиляпти. Шартига кўра, иштирокчилар томонидан танлов эълони остига пайғамбаримизга саловот ёзилади ва белгиланган кун келганда ғолиб рандом орқали (иштирокчиларга рақам берилиб, тасодифий танланган рақам эгаси ғолиб ҳисобланади. Худди омад латто каби) аниқланади. Ғолибларга эса Қуръон ва шайхимизнинг китоблари ютуқдаги ўрнига қараб совға сифатида ғолибларга берилади. Саволим, бу каби танловлар ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб(сизни ҳолатингизда мегабайтлар ҳам эътиборга олинади), оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушса жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Бу услубдан мақсад канал аъзоларини кўпайтириш ва китоб ўқишга тарғиб бўлса, ҳеч ким маблағ сарфламаса жоиз. Валлоҳу аълам!