Ассалому алайкум! Ҳозирда телеграм ижтимоий тармоғида маҳсулот рекламаларига кўзим кўп тушаяпти. Бу рекламалардан пул топиш қуйидагича: Бир одам савдо сайтига кириб ҳавола яратади ва шу ҳаволадан мижозлар ўтиб маҳсулотга буюртма берса ҳавола яратган одамга қанчадир миқдорда пул беради. Саволим шу ишни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Даллоллик учун ҳақ олиш жоиз. Валлоҳу аълам!