Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирга иқтидо қилиш

20:31 / 22.07.2021 | Илми Толиб | 1317

Ассалому алайкум! Ишхонамизда баъзилар 16 кун баъзилар эса 14 кун қолиб ишлайди. Мен 16кунлик ишдаман. Намозни жамоа билан ўқиганда қаср қилиб ўқувчи(14кун ишловчи) кишига бизлар(16кун ишловчи) яъни тўлиқ ўқувчилар иқтидо қиламиз. Имом 2-ракъатдан кейин салом берганида бизлар салом бермасдан туриб намозимизни давом эттирамиз ва 4 ракъатни тугал қиламиз. Шундай ўқишимиз тўғрими ёки алохида ўқиганимиз маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Агар намоздан бошланишидан аввал бўлса, имомга ҳақлироқ одам ўтиши керак бўлади. Бунда муқим ва мусофир фарқи йўқ. Илмли, қироати яхшиси ўтиши керак. Иккиси ҳам илмли ва қироати тўғри бўлса, муқим имом бўлгани афзал. Жамоат намозни бошланган бўлса, ва имом мусофир бўлса, келган муқимлар унга иқтидо қилиб ўқишларининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat