Ассалому алайкум! Қибла тарафини билиш учун кўп программалар юклаб олганман. Сизларни сайтингизни хам дастури бор. Лекин хамма программалар қибла тарафини аниқлашда тахминан 10-15 сантиметрга фарқлари бўлади. Мен энг оффициалъный приложение аниқлаган тарафга кқараб ўқийман. Агар улар 10-15 смга адашган бўлса, намозлар қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қибла тарафга бўлса, кифоя қилади. Бунда 45 градусгача фарққа рухсат берилган бўлди. Валлоҳу аълам!