Ассалому алайкум! Намоз ўқувчи намозни бир ракъатида бир сажда қилиб кейин саждаи саҳв қилиб намозини тугатса намози намоз бўладими? Икки ракъатида ҳам шундай бўлса бир саждаи саҳв қилсачи?
– Ва алайкум ассалом! Намоз бўлмайди. Эсига тушган вақт қолдирган саждасини адо қилиши керак. сажда қилиб бўлгач намозини келган жойидан давом эттириб кетаверади. Масалан бир одам кейинги ракъатнинг қироатини қилаётганида биринчи ракъатда битта сажда қилгани эсига тушиб қолса қироатни тўхтатиб, “Аллоҳу акбар” деб саждага кетиб, бир бор сажда қилиб, қайтиб туриб, қироатни келган жойидан давом эттириб кетаверади ва охирида саждаи саҳв қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!