Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота она орзуси

13:14 / 23.07.2021 | Islomiddin | 1473

Ассалому алайкум! Онамни фарзандларидан бирини шифокор қилиш орзуси бор эди. бу таклифни онам акамга айтиб кўрган рад қилган ва ҳудди шунингдек менга ҳам айтган(мен унда жуда ёш бола эдим лекин эслайман) ва мен рози болганман. йиллар ўтди мен астойдил институтга киришга тайёргарлик кордим. бир марта йиқилдим ва шу йиқилган йилим анча тушкунликка тушуб қолдим худдики барча одамлар мени ғийбат қилаётгандек туюлаверарди.(у пайтда барча муаммоларимни Аллоҳга ташаб қойишни билмас эдим, ўзимни шахсий фикрим ёқ эди, фақат бошқаларни фикри билан иш тутар эдим ва одамларни гапига парво қилар эдим. ҳозир эса бунинг мутлақо акси). мен уйдагиларга ўқишни ташлашимни айтдим. лекин онам яна бир марта имтихон топширгин жон болам деб қўймади. менинг ҳаёлимга одамларга ва оила азоларимга ўқишга кира олишимни исботлаб қойиш фикри келди(Мен фақат шу иш билан одамларни гапидан қутуламан деб ойлар эдим). Ва ниҳоят талаба болдим. лекин бу менга умуман ёқмади. Ўзимни шу соҳага мажбурлаб ҳам кўрдим. институт вазифаларини қилмасдан ўзим ёқтирган дастурлаш соҳасини ўргана бошладим ҳозир эса қўлимдан иш келиб қолган. Мен ота онамга ўқишни ташлаш нийятимни кўп марта айтиб кордим лекин кўнишмаяпти. дипломсиз қийналасан деб кўп айтишади. мен уларга дипломсиз ҳам яхши яшаётганларни коп мисол қилиб келтираман. кечагина яна шу ҳақида оғиз очдим дадам дипломингни менга олиб келиб топширасан кейин билганингни қил деди. Шифокорликнинг менга ёқмайдиган тарафлари: 1)Ўқиш учун жуда коп вақт кетади. 2)Ўқиш учун Сарифланган вақтга яраша ойлик тўланмайди. 3)Қоғозвозлик кўп. 4)умуман қизиқишим йўқ: 5)Ибодатларимни вақтида адо этишга вақт йўқ. 6)Доим кимгадур ҳисобот топшириб яшашиз керак. 7)Порахорлик кўп. мен бир нарсага қизиқиб қолсам жуда тез озлаштираман лекин қизиқмасам қараб ҳам қоймайман. агар ота онамни айтганини қилиб оқишни давом эттирсам вақтимни бекорга сарфлаганим қолади ҳолос. энди айтингларчи мен ўзимни орзуйимни бажариб бу ҳаётда яхши яшашни сабабини қилайми ёки ота онамни орзусини бажариб чала духтир болайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар сиз бу аҳволда доктор бўлсангиз одамларни даволайдиган эмас ўлимига сабаб бўладиган шахс бўлишингиз мумкин. Буни ота-онангизга тушунтиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat