Ҳурматли Шайх Ҳазратилари!Оилада эркак ўз аҳли аёлига ва балоғатдаги фарзандларига Ислом ва иймон ҳақида, вақтида қилинадиган ибодат, ҳалол-ҳаром ва кийиниш одоблари тўғрисида насиҳат қилса (албатта, муомаласи чегарадан чиқмаган тарзда), бу тўғридаги китоблардан, мақолалардан ўқиб берса, уларнинг ўзларига ўқитса, аммо улар бу амалларни бажаришда жуда ҳам сустлик ва ялқовлик қилишса, ҳар хил баҳоналарни тўғрилаб ўйлаб топишса, бу ҳолда эрнинг/отанинг диний вазифаси бажарилаётган бўладими? У албатта оиласининг исломдаги сусткашлиги учун савобсиз қолиши мумкин, аммо гуноҳкор ҳам ҳисобланадими? Бу йўлда яна қандай йўллардан фойдаланиш мумкин?Саволим нотўғри бўлса, узр! Жавобингиз учун раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Имкони борича уларга сабр билан тушунтириб, дуо қилиб, ҳаракатни сусайтирмасдан боравериш керак.