Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху хурматли устоз мени қо'лим чиг'аноқгача гипсда . Кечаси уйқуда г'усл вожиб бо'либ қолди шунинг учун мен қо'лимни чиг'аног'имгача сувга текизмасдан г'усл қилсам бо'ладими ёки таяммум қилайми, Қимматли вақтингизни олганим учун узур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
— Гипсдаги жойга масҳ қилиб, баданнинг бошқа жойлари ювилади.