Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муддатли савдода шартнинг ўзгариши

17:31 / 28.07.2021 | aziza | 998

Ассалому алайкум! Ишлаб чиқариш соҳасида бирор товар учун етказиб берувчи билан шартлар келишилди (ўлчамлар, шакл, дизайн, ранг, муддат, тўлов шартлари). Келишилинган нархнинг бир қисми Буюртмачи томонидан аванс қилиб тўлаб берилди. Етказиб бериш учун келишилинган муддат тугамасдан Буюртмачи келишилган товарнинг айрим параметрларини (масалан, шакли, ўлчами ва ҳ.к.) ўзгартиришни талаб қилди. Бу ўзгаришлар қўшимча ҳаражатлар талаб қилсада, Етказиб берувчи клиент йўқотмаслик учун ўзгаришга рози бўлди. Буюртмачи учун мана шундай бир томонлама шартларнинг ўзгартирилиши ёки қўшимча шартларнинг киритилиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Киритилиши жоиз, аммо иш бажарувчини қилган ортиқча хизмати ёки харажатини бериши ва рози қилиши шарт. 

عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه  

Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat