Ассалому алайкум! Унаштирилган қиз йигитидан ҳали никоҳ ўқитилмасдан пул олиши жоизми? Масалан ўзи учун китоблар хариди учун ва икки оила келишган ҳолатда йигит тараф қизнинг контракт пулини тўлаб бериши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Шаръан бунга монелик йўқ. Лекин никоҳдан аввал бундай ишлардан тийилиб туриш афзал. Чунки тўй бекор бўлиб қолса ўртада катта низо чиқиши мумкин. Бунга кўп бора гувоҳ бўлиб турибмиз. Валлоҳу аълам!