Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушида воқеъликдаги нарсаларни айтиб турганларга муносабат

11:34 / 10.04.2014 | uways | 2587
Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз! Ҳозир кўп жойларда Исломдан умуман хабари йук бўлган (асосан эшитишимча қиз бола) чиқиб, тушида Қуръон оятларини, ҳадисларни кўриб одамларга айтиб берадиганлар чиққан, хусусан бизнинг Навоий шаҳрида ҳам. Ҳаттоки, бир кун онам ўзларининг уйларида бир киши билан у ҳақида гаплашиб ўтирганини уша қиз билиб ўтирган экан, кейин айтибди. Менга намозни ўргатинглар деяпти экан. Биз шундай кишиларга қандай муносабатда бўлишимиз керак айтинг, илтимос, қўркиб қолдим. Ишонсак, "фолбинларга ишонган одам динсиз бўларкан" деб эшитганман, ёки аксинча, уни иши нотўғри деб гуноҳкор бўлиб қолмайлик. Бунака вокеъа турли вилоятларда бўлиб турганлиги учун кўпчилик фикрингизни билмокчи бўлиб юрган бўлса керак менимча (сал олдин водийдахам шундай киз борлиги ҳақида эшитгандим). Жавобингиз учун катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тушга асосан хулоса чиқариб иш кўрилмайди. Тушга ҳар нарса кираверади. Бир одамга баҳо бериш учун унинг шариатга амал қилишига қаралади.

Топ рейтинг www.uz Openstat