Ассалому алайкум! Мен ўтган яқинларимни зиёрат қилиш, хақларига дуо қилиш учун қабристонга бордим. Салом бериб, қабрни уч марта айландим. Бу жараёнда шу қабр эгаси хақида, бир куни мен хам шулар қаторида бўламан деб ўйладим. Йиғладим хам. Бу айланишни мен кўпчилик шундай қилгани учун кқабристон одоби ёки бир одат деб ўйлаб юрардим. Менда Аллоҳнинг ягоналигига ва Мухаммад солАллоҳу алайхи вассалам унинг расули эканлигига қарши бирор фикр хам бўлмаган. Хозир эса Аллоҳ таолонинг ғазабидан қўрқиб кетябман. Ахир амаллар ниятларга кўрадир дейилганку. Мени қилган ишим ширкми, диндан чиқдимми? Агар ширк бўлса бутун умр тавба қилиб ўтишга хам тайёрман, Аллоҳ кечирадими?
– Ва алайкум ассалом! Ширк деб бўлмайди. Аммо қабрни уч марта айланишингиз мутлақо нотўғри иш. Тавба қилинг, бошқа бунақа қилманг. Инсон ҳаётида бўлган ва бўладиган ҳар бир ҳолатни шаръий ҳукмини ўрганиши фарзи айндир. Хоҳ у ибодат бўлсин ёки тижорат бўлсин ёки муомала бўлсин ёки бошқа ижтимоий ишлар бўлсин. Валлоҳу аълам!