Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадисдан саволлар...

00:00 / 17.04.2010 | eski savollar | 2121
Ассалому алайкум ва рахматуллохи.Аллохга узи рози булгунича хамд ва Расули Мухаммад(сав)га салом ва саловотлар булсин.Хурматли Шайх хазратлари, Ислом.уз сайтида куйида келтирилган бир хадисни укиб колдим. ва менда баъзи саволлар тугилди. бу саволллар бизнинг илмимиз камлиги туфайли булиб, хато ва ёхуд уринсиз булса олдиндан узр сураймиз. илмимизни зиёда булишини Аллохдан сураймиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Одамни яратиб, унга руҳни пуфлаганида, у акса урди ва: «Алҳамдулиллаҳи» деди.У Аллоҳга Унинг изни ила ҳамд айтди. Шунда Роббиси унга:«Аллоҳ сенга раҳм қилсин, эй Одам! Анави фаришталарнинг олдига бор. Улардан ўтирганлари тўпи олдига бор ва: «Ассалому алайкум» дегин, деди. Улар: «Ва алайкассалому ва роҳматуллоҳи», дейишди. Сўнгра у Роббиси ҳузурига қайтди. Бас, У Зот унга: «Мана шу сенинг саломлашишинг ва болаларингнинг ўзаро саломлашишиларидир», деди.Сўнгра Аллоҳ унга икки қўлини мушт қилган ҳолида «Иккисидан хоҳлаганингни танла», деди. Шунда у: «Роббимнинг ўнгини танладим. Ҳолбуки, Роббимнинг икки қўли ҳам ўнгдир, муборакдир», деди.Сўнгра уни ёзган эди. Қараса, ичида Одам ва унинг зурриёти. Бас, шунда у:«Эй Роббим! Анавилар кимлар?!» деди.«Анавилар сенинг зурриётинг», деди.Қараса, ҳар бир инсоннинг икки кўзи орасига умри битилган экан. Қараса, уларнинг ичида нуронийроғи ёки нуронийроғларидан бўлган бир киши бор экан.«Эй Роббим! Бу ким?» деди.«Бу ўғлинг Довуддир. Батаҳқиқ, унга қирқ йиллик умр ёздим», деди.«Эй Роббим! Унинг умрини зиёда қил», деди.«Унга ёзганим, ўзи шу», деди.«Эй Роббим! Батаҳқиқ, мен унга ўз умримдан олтмиш йилини бердим», деди.«Майли, ўшандоқ бўлсин», деди.Сўнгра Аллоҳ истаганича жаннатда сокин бўлди. Кейин ундан туширилди. Одам уни ўзига ҳисоблаб юрарди. Бас, унинг олдига ўлим фариштаси келди. Бас, Одам унга:«Шошилибсан. Менга минг йил ёзилган эди», деди.«Тўғри. Аммо олтмиш йилини ўғлинг Довудга бергансан», деди.Бас, у инкор қилди. Унинг зурриёти ҳам инкор қилди. Бас, у унутди. Унинг зурриёти ҳам унутди. Бас, ўша кундан бошлаб ёзиб қўйишга ва гувоҳлар келтиришга амр қилинди», дедилар».Термизий ривоят қилган.1) Юкоридаки хадисда "Сўнгра Аллоҳ унга икки қўлини мушт қилган ҳолида «Иккисидан хоҳлаганингни танла», деди. Шунда у: «Роббимнинг ўнгини танладим. Ҳолбуки, Роббимнинг икки қўли ҳам ўнгдир, муборакдир», деди." деган жойи бор. Албатта бу ерда "мушт" сузини Аллохнинг махлукотларининг бирортасида ишлатиладиган мушт сузига ухшатишнинг узи хато деб биламиз. савол шундан иборатки, бу хадисдан, Одам ато Аллох таолонинг гузал жамолини курган деган хулоса килса буладими? ёки бу хадисни кандай тушунишимиз керак.2) Хадисда «Бу ўғлинг Довуддир. Батаҳқиқ, унга қирқ йиллик умр ёздим», дейилади. ва кейин Одам ато лафзидан «Эй Роббим! Батаҳқиқ, мен унга ўз умримдан олтмиш йилини бердим», дейилади ва Аллох таоло «Майли, ўшандоқ бўлсин», деди. буни Аллох таоло азалдан ёзган такдирига Уз хохиши билан узгартириш киритиши мумкин деб тушунсак буладими? Албатта Аллох таоло азалдан хамма нарсани узининг илми билан билган ва бу сухбатнинг урин олишини хам, Довуд алайхиссаломнинг умрини яна олтмиш ёшга купайишини хам билган. ва бу хам азалдан ёзилгандир, тушунишича. илтимос шу хакда ойдинлик киритиб берсангиз.Вактингизн аямай берган илмингиз учун ташаккур билдириб Аллохдан сизга икки дунёнинг яхшиликларини сураб, бугунги кунда килаётган хайрли амалларингизда сабр ва Аллохдан енгилликни тилаб коламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу хадисдан, Одам ато Аллох таолонинг гўзал жамолини кўрган деган хулоса килиб бўлмайди.2. Аллоҳнинг илми азалий ва чексиздир.

Топ рейтинг www.uz Openstat